Араб коалициясининг Яман шимоли-ғарбидаги қишлоққа авиаҳужуми оқибатида 25 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Манбаларда маълум қилинишича, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция вертолётлари Бани-Зела қишлоғини ўққа тутган.
Яманда ҳукуматга қарши қуролли кураш олиб бораётган «Ансораллоҳ» ҳаракатининг асосий таянч пунктлари жойлашган. Жорий йилнинг март ойида коалиция бошлаган ҳарбий операцияга Яман ҳудудини ўққа тутишда биринчи марта вертолётлар жалб этилди.
Изоҳ (0)