Куба раҳбари Рауль Кастро БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун илк бор Нью-Йоркка келди. Бу ҳақда Marti Noticias тарқатган хабарга асосланиб, «Газета.ru» хабар қилади.
Охирги марта орол раҳбарининг АҚШга расмий ташрифи 2000 йилда амалга оширилган эди. Ўшанда амалдаги президентнинг акаси Фидель Кастро БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка келган эди. АҚШ билан зиддиятли муносабатлар туфайли Ассамблеяда шу пайтгача Куба Ташқи ишлар вазирлари иштирок этиб келаётганди.
Рауль учун бу иккинчи бор Қўшма Штатларга ташрифдир. Биринчи марта у акаси билан 1959 йилда Техасга келган эди.
Изоҳ (0)