Индонезиянинг Ғарбий Папуа вилоятида юз берган 6,9 магнитудали зилзила оқибатида камида 62 кишига шикаст етди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Синьхуа агентлиги маълумотларига қараганда, табиий офат натижасида 200 га яқин уй вайрон бўлган.
АҚШ геология хизматининг маълум қилишича, Индонезия соҳилларида 6,9 магнитудали ер қимирлаши 24 сентябрь, пайшанба куни юз берган. Зилзила маҳаллий вақт бўйича 22:53 да Ғарбий Папуа вилоятининг Соронг шаҳридан 29 километр шимолда қайд этилди. Унинг ўчоғи 64,2 километр чуқурликда жойлашди.
Изоҳ (0)