Россиянинг Новокузнецк шаҳридаги автомобиль йўлида кутилмаган, қизиқ ҳодиса юз берди, деб хабар қилади «Tjournal.ru».
Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси экипажи ВАЗ автомашинасининг маст ҳайдовчисини қўлга олди. Енгил машинани автомобиллар тўхташ жойига олиб бориш учун инспекторлар эвакуаторни чақирди. Бироқ буни амалга оширишнинг иложи бўлмади, сабаби воқеа жойига етиб келган эвакуатор ҳайдовчисининг ҳам маст эканлиги аниқланди.
Инспекторлар яна бир байённома расмийлаштириб, яна бир эвакуаторни чақиришга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)