P Diddy тахаллуси билан машҳур мусиқачи Шон Комбс Американинг Forbes журнали томонидан тузилган Hip-Hop Cash Kings — энг юқори ҳақ тўланувчи хип-хоп ижрочилари рейтингида биринчиликни қўлга киритди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Forbes’нинг маълум қилишича, ўтган йили унинг даромади 60 миллион долларни ташкил этган. Қўшиқчи даромадининг асосий қисми унинг чиқишларидан эмас, балки Revolt телешоуси, Sean John кийим маркаси, Aquahydrate сувидан тушган маблағлардан иборат.
Иккинчи ўринни 2014 йилда 56 миллион доллар ишлаб топган рэпер Jay-Z эгаллади. Учинчи ўриндан эса 39,5 миллион даромади билан Drake жой олди.
Тўртинчи ўринни Dr.Dre (33 миллион доллар) ва бешинчи ўринни Фарелл Уильямс (32 миллион доллар) қўлга киритди.
Изоҳ (0)