Хонанда Манзура ижтимоий тармоқлардан бирида икки ойдан сўнг турмушга чиқаётгани ва нон синдирилгани ҳақида ёзди. Бу гаплар бир зумда мухлислари орасида тарқалиб, фан-клублари ва ашаддий мухлислари табрикларига сабаб бўлмоқда, деб хабар қилади «Sayyod.com».
«Тўйдан олдин ноғора чалиши билан таниш сайтлар куёвни ҳам аниқлаб қўйди. Сўнгги пайтларда Манзурани олдида кўп кўринадиган ва унинг дўсти бўлган йигит билан суратлар устига юраклару табриклар билан фан-клуб тўйни бошлаб юборган», — деб ёзади «Sayyod.com».
Манзура бу ҳолатлар юзасидан қуйидагича жавоб қайтарган: — Шундай жонимга тегдики... ‘Оғзинг бунақа, бурнинг операция қилинган, яхшиям пластик жарроҳлик бор’, ‘қачон эрга тегасиз, сизни ҳеч ким эрга олмайди’ ва ҳоказо ёзишлари жонга тегди. Ҳаттоки, шунчаки кириб ҳақорат қиладиганлар ҳам бор. Ҳа, деб қутулиб кулишдан бошқа иложим қолмаяпти.
Эрга тегяпсизми, деб аҳмоқона савол беришади. Эрга тегмаяпман ҳозирча. Бунгаям ҳа, деб қутуляпман. Яна чин дилдан табриклар бошланиб кетса денг (кулади). Ҳаммага мени эрга тегишим қизиқ бўлмоқда. Энди эрга тегяпсанми, деса «Ҳа» дейман. Тегдингми деса ҳам «Ҳа» дейман. ‘Қачон эрга тегасиз?’ деган гапдан қутуламан».
Изоҳ (0)