Opera интернет-браузери ўзининг янги кўринишини тақдим этди. Ўзгаришлар унинг логотипига ҳам тааллуқли бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
«Янги бренд фақат ранглар, белгилар ва шрифтлар бўлиб қолмасдан, мураккаброқ тузилмадир. Бу бизнинг мақсадларимиз, маҳсулотларимиз ва тарихимизни осон ва тушунарли бирлаштирувчи бутун тизимдан иборат», — дейилади компания блогидаги хабарда.
Шунингдек, компания 22 сентябрдан янги дизайн Opera Mediaworks ва iOS платформасидаги Opera Mini учун киритилишини таъкидлади.
Кейинги бир неча ой давомида янги бренд Opera’нинг барча маҳсулотлари — компьютерлар, Android операцион тизими ва бошқаларга ҳам жорий этилади.
Изоҳ (0)