Тожикистоннинг Рамит дарасида мудофаа вазири собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзода тарафдорларидан бўлган икки нафар қуролланган жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги манбасига таяниб хабар берди.
Маълумотларга қараганда, ўлдирилганлардан бири Мулла Умар лақабли армия собиқ полковниги Умар Юнусов бўлган. Шу тариқа, операция бошидан буён 27 нафар исёнчи ўлдирилган, 125 нафари қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда ўтказилган махсус операция давомида мудофаа вазири собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзода йўқ қилинган эди.
Изоҳ (0)