АҚШ ҳеч қачон КХДРнинг ядровий қуролга эгалик қилиш ҳуқуқини тан олмайди, деб хабар беради «ТАСС» АҚШ давлат котиби Жон Керри маълумотига таяниб.
«Биз Шимолий Кореяни ядро қуролига эга мамлакат, деб тан олмаймиз», — деди Керри ЖАР Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан музокаралардан кейинги саволларга жавоб бера туриб. У КХДР ўзининг халқаро мажбуриятларини бажармагунча, АҚШ унга босим ўтказишда давом этишини қўшимча қилди.
Керрининг фикрича, Эрон билан олиб борилган музокаралардан фарқли равишда, КХДР ҳолатида санкциядан кўра каттароқ нимадир қўллашга тўғри келиши мумкин.
Изоҳ (0)