Ағдарилган бензин цистернасининг портлаб кетиши оқибатида камида 85 нафар Жанубий Судан фуқароси ҳалок бўлди. Яна 50 нафари жабрланди, деб хабар беради «Slon.ru».
Маълум бўлишича, бензин олиб кетаётган автомобиль ағдарилиб кетгандан сўнг, кўплаб одамлар цистерна томонга югуриб борган.
Улар цистернадаги бензинни тортиб олишга уринаётган бир пайтда у портлаб кетган.
Изоҳ (0)