Facebook вакиллари ва Германия ҳукумати ижтимоий тармоқда муҳожирларга қарши нашрлар мониторингини олиб бориш билан шуғулланувчи ишчи гуруҳни ташкил этишини эълон қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар беради.
Немис ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг босими ушбу чорани қабул қилинишига олиб келди. Полицияни Яқин Шарқдан қочоқларнинг оммавий миграцияси муносабати билан ирқчилик кайфиятининг юзага келиши ташвишга солмоқда.
«Ғоя шундан иборатки, ноўрин мазмундаги матнлар топилиб, улар иложи борича тезроқ йўқ қилиниши зарур», — дейди Германия адлия вазири Хайко Маас.
Facebook ҳам ушбу чора нашрни тезроқ топиб, уни блоклаб қўйиш жараёнининг тезлашувига олиб келишига ишонч билдирди.
Изоҳ (0)