Эрон ядро дастури бўйича келишувга қарши резолюция АҚШ Сенатида бир ҳафта мобайнида иккинчи марта етарли овоз ололмади. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Эрон билан келишувга қарши бўлган республикачилар ҳужжатни овозга қўйиш учун керак бўлган 100 тадан 60 та овозни тўплолмади: 56 нафар сенатор резолюцияни маъқуллаган бўлса, уларнинг 42 нафар ҳамкасби бунга қарши чиқди.
Сенатдаги республикачилар етакчиси Митч Макконнелл Эрон билан келишув масаласини учинчи марта овозга қўйиш ниятида. У президент Барак Обамани Эрон Исроилни давлат сифатида мавжудлик ҳуқуқи ва ҳибсда сақланаётган америкалик фуқаролар борлигини тан олмагунича бу мамлакатга нисбатан жорий этилган иқтисодий санкцияларни бекор қилмасликка чақирди.
Изоҳ (0)