АҚШ Марказий разведка бошқармаси 60 йилларда президентлар Жон Кеннеди ва Линдон Жонсон учун тайёрлаган кунлик махфий ҳисоботларини чоп этади, деб хабар беради Politico.
Бу эса биринчи шахсларнинг Вьетнамдаги уруш ва Кариб инқирозига нисбатан қандай муносабатда бўлганлигини билиш имконини беради.
2,5 мингта кунлик ҳисоботларнинг нашри Техаснинг Остин шаҳрида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида эълон қилинади.
Оқ Уй ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг расмий вакили Нед Прайс йирик кўламдаги ҳужжатларнинг ошкор этилиши Барак Обаманинг хизматлари эвазига бўлаётганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)