Туркия прокуратураси Dogan Media Group медиахолдингига нисбатан «террорчиликни тарғиб этиш» айблови бўйича тергов ишларини бошлади. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Dogan Media Group медиахолдинги Dogan Holding таркибига киради. Hurriyet, Posta, Radikal ва Fanatik каби нашрлар холдинг раҳбарлигида чиқарилади. Шунингдек, Kanal D, CNN Turk, Dream TV, Slow Turk телеканаллари ва Radio D ҳам унинг таркибига киради. Dogan Media Туркия ҳукумати томонидан бир неча марта танқидга учраган.
Anadolu агентлигининг маълум қилишича, ҳалок бўлган турк аскарлари суратининг чоп этилиши ва кейинчалик Курдистон ишчи партиясига қўшилиб кетган маълум бир шахсдан олинган интервью ҳукумат эътирозига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)