Ҳиндистон шимолидаги Покистон билан чегарадош ҳудудда юз берган отишмада камида икки нафар ҳарбий хизматчи ва икки жангари ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Ҳодиса Жамму ва Кашмир штати шимолидаги Купвара туманида содир бўлди. Отишма кечаси Ларибал Ражвар ўрмони ҳудудида бошланиб, ҳозирга қадар давом этмоқда.
Воқеа жойига қўшимча ҳарбий кучлар юборилди.
Изоҳ (0)