Режиссёр Терри Гиллиам Facebook’даги саҳифасида Variety интернет-журналида адашиб жойлаштирилган таъзияномага изоҳ берди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Ўлимим юзасидан узр сўрайман, айниқса, мен билан учрашиш учун чипта сотиб олганлардан. Афсуски, Variety менинг кетишим ҳақида эълон қилди. Уларнинг узр сўраганига ишонманг!» — деб ёзди 74 ёшли режиссёр.
Нашр муҳаррирлари таъзиянома чоп этилгандан фақат бир неча соат ўтиб, хатоликни пайқади ва уни тўғрилади. Кейинроқ нашр Twitter орқали хатога йўл қўйганлигини ва бунинг учун узр сўрашини маълум қилди.
Изоҳ (0)