Тожикистон кучлари Ислом уйғониш партиясига тегишли кўп миқдордаги қурол-яроғ ва ўқ-дорилар яширилган махфий жойни топди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Манбаларнинг маълум қилишича, у ерда 400 та Калашников автомати, 50 дан ортиқ пистолет, ўнлаб гранатамёт ва бир миллионга яқин турли ўқ-дорилар бўлган.
Беркитиб қўйилган қурол-яроғлар Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, ҳозирда қидирувда бўлган Абдуҳалим Назарзодага тегишли эканлиги таъкидланмоқда. У Тожикистон Мудофаа вазирлигининг қуролли кучлар таъминоти бошқармасига раҳбарлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Ички ишлар вазирлиги 4 сентябрь куни истеъфога чиқарилган мудофаа вазирининг ўринбосари Абдуҳалим Назарзодани мудофаа вазирлигининг Душанбедаги марказий тузилмаси ҳамда Ваҳдат шаҳри ички ишлар бўлимига ҳужум уюштиришда айбланган эди.
Изоҳ (0)