Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин йилнинг тўртта нуфузли турниридан бири, «Катта Дубулға» туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионати яккалигидаги иштирокини якунлади, дея хабар бермоқда «Olamsport.com».
Теннисчи иккинчи давра учрашувида дунёнинг 20-ракеткаси австриялик Доминик Тимга қарши кортга чиқди. Дастлабки икки сет 6:4 ҳисобида Тим фойдасига ҳал бўлди. Учинчи сетнинг биринчи геймидан кейин эса Истомин жароҳат сабаб баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Энди Денис бор эътиборини жуфтликдаги иштирокига қаратади.
Изоҳ (0)