Испаниянинг Сарагоса шаҳри яқинидаги пиротехника фабрикасида юз берган портлаш натижасида беш киши ҳалок бўлди, яна олти киши яраланди. Бу ҳақда El Pais хабар беради.
Ҳодиса сабаблари ҳали аниқланмади. Шаҳар ҳукумати маҳаллий аҳолини фавқулодда ҳолат жойига яқинлашмасликка чақирди.
Ҳозирги пайтда фабрика ҳудудида портлашлар давом этаётганлиги туфайли қутқарувчилар у ерга яқинлаша олмаяпти.
Изоҳ (0)