Ижтимоий тармоқ учун чиройли суратга тушиш билан боғлиқ навбатдаги фожиа Россиянинг Қозон шаҳрида юз берди, деб хабар беради «Сегодня.ua».
Икки мактаб ўқувчиси, 17 ёшли Руслан ва 14 ёшли Валерия автомобиль кўпригидан пастга қулаб кетди. Қизнинг пастга қулаётиб, юқори кучланишли симга илиниб қолиши натижасида танасининг 65 фоиз қисми куйиш жароҳатини олди. Йигит эса мия ва қорин соҳасида оғир шикастланиш олди.
Жабрланганлар касалхонанинг жонлантириш бўлимида бўлиб, уларнинг аҳволи оғир эканлиги қайд этилмоқда.
Изоҳ (0)