Британиянинг Inmarsat-5F3 сунъий йўлдоши ортилган «Протон-М» элтувчи ракетаси 28 август куни Бойқўнғир космодромидан учирилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» «Роскосмос«га таяниб.
Ракета одатий режимда, белгиланган вақтда учирилди. Тошкент вақти билан 16:53 да «Бриз-М» тезлатувчи блоки таркибидаги бош блок ва космик қурилма элтувчи ракетадан ажралиб чиқди. 29 август куни Тошкент вақти билан 8:15 да эса сунъий йўлдош тезлатувчи блокдан ажралиб чиқди.
Бу май ойида бўлиб ўтган авариядан кейин «Протон»нинг биринчи марта учирилишидир.
Изоҳ (0)