NASA раҳбари Чарлз Болден америкалик астронавтлар Халқаро космик станцияга Россиянинг «Союз» космик кемаларида учишига тўғри келаётганига нисбатан норозилик билдирди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Қайд этилишича, «Роскосмос» билан тегишли шартномани узайтириш АҚШга 490 миллион долларга тушади. Wired нашрида чоп этилган мақоласида Болден «Конгресс, бизни Россия билан бирга учишга мажбур қилма», деб ёзган.
«Космик парвозлар — қийин нарса, бироқ танлов осон: ё биз ўзимизга, ўз бизнесимизга, ўз қобилиятларимизга, ўз одамларимизга сармоя киритамиз, ёки бунинг ўрнига солиқ тўловчиларимизнинг пулларини Россияга жўнатамиз», — деб ёзган Болден.
Изоҳ (0)