Чеченистонда Россиянинг «Север» батальони қўмондони ўринбосари ва унинг хотини ўлдириб кетилган, деб хабар беради «Газета.ru».
Отиб ўлдирилган эркак ва аёлнинг жасади Грознийдаги ётоқхонадан топилди. Таъкидланишича, қотиллик юз берган жойдан Макаров пистолети ва ўқ-дорилар топилган.
Чеченистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи манбаларида маълум қилинишича, қотилликка унинг гиёҳванд моддалар савдосида гумон қилинаётган жияни алоқадор бўлиши мумкин. Тезкор-қидирув гуруҳи мазкур жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсни аниқлаб, уни қўлга олди.
Россия жиноят кодекси 105-моддаси 2-банди бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)