Мамлакатнинг биринчи рақамли теннис маликаси Нигина Абдураимова Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган йилнинг тўртта нуфузли турниридан бири, «Катта Дубулға» туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг саралаш баҳсларидаги иштирокини якунлади. Бу ҳақда «Olamsport.com» хабар беради.
Истеъдодли теннисчи иккинчи даврада украиналик Марина Заневскаяга қарши кортга чиқди. Таққослаш учун, Нигина дунё рейтингида 175, Заневская эса 141-поғонадан жой олганди.
Учрашувда ўзбекистонлик теннисчи рақибасига 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Изоҳ (0)