Қўшиқчи Жастин Биберга ўхшашга уринган Тобиас Штребел Сан-Фернандо меҳмонхоналаридан бирида ўлик ҳолда топилди. У бир неча кун аввал йўқолиб қолган эди, деб хабар беради «Газета.ru».
35 ёшли эркак 21 ёшли Жастин Биберга ўхшаш учун пластик жарроҳликка 100 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.
Полиция унинг хонасидан гиёҳванд моддаларни топди, бироқ ўлим сабаблари ҳозирча номаълум. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)