Яқин вақтдан бошлаб Тошкентда Тайваннинг Asus компанияси томонидан ишлаб чиқарилган смартфонларнинг бир нечта моделлари сотилмоқда, деб ёзади «Mobinfo.uz». Қайд этилишича, ҳозиргача фақат битта модель сотилган бўлиб, қолганларини фақатгина хорижий интернет-дўконлар орқали буюртма бериш мумкин бўлган.
Ҳозирда Тошкентдаги «Флешка» савдо марказида (собиқ «Малика») Asus компаниясининг Zenfon линейкасидаги смартфонларининг бир нечта моделини сотиб олиш мумкин. Жумладан, Zenfon 2 (16, 32 ва 64 Гблик версияларда), Zenfon 5 (16 Гб) ҳамда Zenfon 6 (16 Гб) смартфонлари сотилмоқда.
Сотувчиларнинг сўзларига кўра, қурилмаларга бир йиллик фирма кафолати берилади. 16 Гб тезкор хотирага эга Zenfon 2 ўртача 1,2 миллион сўм, 16 Гблик Zenfon 6 1,1 миллион сўм, 16 Гблик Zenfon 5 эса 874 минг сўмга сотилмоқда.
Изоҳ (0)