Жиззах вилоятининг суд органлари янги туғилган чақалоқни 9000 АҚШ доллари эвазига сотишга уринган уч-опа сингилга нисбатан ҳукм чиқарди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг нашри — «Ҳуқуқ» газетаси ёзишича, улар пулни олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Суд икки опа-сингилни 6 йилдан озодликдан маҳрум қилди. Чақалоқни дунёга келтирган аёлга эса уч йиллик синов муддати белгиланди.
Изоҳ (0)