2015 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги Фармонни имзолади, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Фармонга мувофиқ, Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилади.
Унга кўра, 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
- иш ҳақи — ойига 130 240 сўм;
- ёшга доир пенсиялар — ойига 254 730 сўм;
- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 254 730 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 156 310 сўм миқдорида белгиланди.
Изоҳ (0)