2015 йилнинг 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида «Корея Республикаси – Марказий Осиё» ҳамкорлик Форуми Котибиятини ташкил этиш бўйича тайёрлов қўмитаси раиси, элчи Чой Ил Сонг бошчилигидаги Корея Республикаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув чоғида «Корея Республикаси – Марказий Осиё» ҳамкорлик Форуми доирасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан Форумнинг бўлажак 9-йиғилишига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)