Deloitte компанияси Ўзбекистонда корпоратив молия бўйича консультациялар амалиётини очиб, унга Толибжон Олимовни раҳбар этиб тайинлади, деб хабар бермоқда UzDaily.
Шундай қилиб, Deloitte 2015 йил август ойидан бошлаб, Ўзбекистонда профессионал хизматларининг тўлиқ доирасини, жумладан, аудит, солиққа тортиш бўйича консультациялар, молиявий консультациялар, инвестицияолди таҳлили ва баҳолаш фаолияти каби хизматларни тақдим этишни бошлайди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасида «Делойт ва Туш» (Deloitte & Touche) компаниясининг Каспий минтақаси аудиторлик департаменти раҳбари Эндрю Уикс ва Тошкентдаги Deloitte компанияси директори Эркин Аюпов билан учрашув бўлиб ўтгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)