Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Испания 31 октябргача Афғонистондан ўзининг ушбу мамлакатда қолган деярли барча ҳарбийларини олиб чиқиб, фақат 20 нафар офицерни қолдиради, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Ҳозирда Ҳирот базасида Испаниянинг 420 га яқин офицер ва аскарлари қолган бўлиб, улар НАТОнинг 2015 йил 1 январдан бошланган Афғонистон ҳукумат кучларини ўқитиш ва ёрдам кўрсатиш бўйича миссиясида иштирок этмоқда. Қобулда қоладиган 20 нафар офицер йил охиригача Афғонистонни тарк этади.

Испания Афғонистонга қўшинларини 2002 йил январида киритган эди — ўшанда Қобулга 350 нафар ҳарбий етиб борган. Ҳиротга Испания ҳарбий базаси 2005 йилда жойлаштирилган — бу ерда Мадрид Халқаро хавфсизликни қўллаб-қувватлаш кучлари (ИСАФ) базасига қўмондонликни ўз бўйнига олган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди