Испания 31 октябргача Афғонистондан ўзининг ушбу мамлакатда қолган деярли барча ҳарбийларини олиб чиқиб, фақат 20 нафар офицерни қолдиради, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ҳозирда Ҳирот базасида Испаниянинг 420 га яқин офицер ва аскарлари қолган бўлиб, улар НАТОнинг 2015 йил 1 январдан бошланган Афғонистон ҳукумат кучларини ўқитиш ва ёрдам кўрсатиш бўйича миссиясида иштирок этмоқда. Қобулда қоладиган 20 нафар офицер йил охиригача Афғонистонни тарк этади.
Испания Афғонистонга қўшинларини 2002 йил январида киритган эди — ўшанда Қобулга 350 нафар ҳарбий етиб борган. Ҳиротга Испания ҳарбий базаси 2005 йилда жойлаштирилган — бу ерда Мадрид Халқаро хавфсизликни қўллаб-қувватлаш кучлари (ИСАФ) базасига қўмондонликни ўз бўйнига олган эди.
Изоҳ (0)