Индонезиянинг Trigana Air Service авиакомпанияси Папуа провинциясида ҳалокатга учраган самолёт қурбонлари оиласига салкам 90 минг доллардан тўлайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Компания вакили Бенни Сумариантонинг маълум қилишича, тўловлар яқин уч-тўрт ҳафта ичида бошланади. Маҳаллий қонунчиликка биноан миқдори белгиланган ушбу товон пулидан ташқари, ҳалок бўлганларнинг оиласига суғурта компаниясидан 7, 2 минг доллардан ҳам берилади.
Изоҳ (0)