Лондоннинг «Челси» клуби «Барселона» ҳужумчиси Педрони харид қилганини расман эълон қилди, дея хабар бермоқда «Uff.uz».
Испания терма жамоаси аъзоси «аристократлар»га 30 миллион еврога тушди. Агар «Челси»да Педронинг ишлари юришиб кетса, «Барселона» яна 3 миллион еврони бонус сифатида олади.
Аввалроқ, Педрога «Манчестер Юнайтед» клуби жиддий равишда қизиқаётганди. Аммо Педро якунда «Челси» таркибида фаолиятини давом эттиришни маъқул кўрди.
Изоҳ (0)