Тез орада Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида қуёш электр станциялари қурилади, дея хабар бермоқда «Nuz.uz» «Ўзбекэнерго» АЖ электр тармоқлардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Улуғбек Ҳакимовга таяниб.
Ҳар бир электр станция 100 мегаватт қувватига эга бўлади ва йилига ўртача 350 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Унинг иши 110 миллион кубометр газни тежаш имконини беради.
Самарқанд вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини қуриш жойида ер қазиш ишлари якунланди. Унинг ишга туширилиши натижасида йилига 150 миллиард кВт/соат электр энергияси олинади.
Изоҳ (0)