Олий ўқув юртига ҳужжат топширар экан, ҳар бир абитуриент муваффақиятга, ўз фамилияси бахтли биринчи курс талабалари рўйхатидан ўрин олишига умид қилади.
Талаба бўлиш учун нима қилиш керак?
Табиийки, олий ўқув юртининг танланган мутахассислиги учун тест топшириш лозим бўлган фанлардан тайёрланиш зарур.
Тайёргарлик вариантлари кўп. Репетиторлар, тайёрлов курслари ва ниҳоят ўз кучи. Тест тўпламлари сотиб олинади, қаердадир электрон тестлар таклиф этилади. Ҳақиқий тест синовларидан олдин ўз кучини синаб кўришни кўпчилик истайди. Лекин буни қандай ва қаерда амалга оширишни ҳамма ҳам билмайди.
Абитуриентларни тайёрлашда самарали ёрдамчи
«Мой город. Образование» сериясидаги электрон тайёрлов тестлари бу сиз учун уйингизда исталган қулай вақтда ёрдам берувчи шахсий репетитордир. Бугунги кунда «Мой город. Образование» тестлари Ўзбекистон олий ўқув юртлари, лицей ва коллежларининг абитуриентлари учун, ҳаттоки Россия олий ўқув юртларида ўқишни режалаштираётганлар учун дастурий маҳсулотларнинг бутун бошли сериясидир.
«Мой город. Образование» серияси айнан қандай дастурий маҳсулотларни ўз ичига олади?
«Мой город. Образование» сериясининг барча дастурий маҳсулотларини шартли равишда уч гуруҳга бўлиш мумкин :
- Дастурий маҳсулотларнинг тўлиқ версияси, 10 та фан бўйича тестлардан иборат: математика ва информатика, физика, кимё, биология, тарих, география, она тили ва адабиёти, инглиз тили, немис тили, француз тили.
- Та’лим йўналишлари бўйича блок мажмуалари, 3−4 фан бўйича тестлардан иборат : «Аниқ фанлар – 1», «Аниқ фанлар – 2», «Табиий фанлар», «Ижтимоий-гуманитар фанлар».
- Алоҳида фанлар бўйича тестлар. Бу версияда мутахассисликлар ва таълим муассасалари ҳақида маълумотлар йўқ. Педагоглар, репетиторлар учун тайёрлов ва дарсларни ўтишда қулай қўлланма сифатида фойдаланишга мўлжалланган. Чеклов: тестни фақат ўрганиш режимида топшириш мумкин, чунки дастурда фақат битта фан мавжуд.
«Мой город. Образование» дастурларининг бошқа тест тизимларидан устунликлари
- Бир марталик тўлов эвазига йил давомида чексиз тест топширишга уринишлар.
- Бир марталик тўловда барча тест материаллари базасидан фойдаланиш: тўлиқ версияда 40 000 дан ортиқ тест бор.
- Ҳар ойда янгиланиш пайтида қўшимча тўловсиз янги тестларни олиш.
- Тест топшириш учун интернетга уланиш талаб қилинмайди – дастур компьютерингизга ўрнатилади.
- Материални максимал даражада ўзлаштириш учун 3 та турли тест режими.
- Реал тест топширишга тақлид – синов режимида танланган фанлар бўйича вақтга қараб тест ечиш мумкин.
- Танланган мутахассислик бўйича ўтган йилги натижаларга қараб бюджет ва шартнома учун ўтиш балларини кўрсатиш имконияти.
- Тест ечиш якунланиши билан натижаларни чиқариш ва йўл қўйилган хатоларни кўриш.
- Тестлар билан бирга сиз ўқув муассасалари, қабул квоталари, ўтиш баллари ҳақида батафсил маълумотлар, ҳуқуқшуноснинг кўп бериладиган саволларга жавоблари, таълим бўйича бутун меъёрий базани қўлга киритасиз.
- Фойдаланувчига қўшимча тўловсиз техник (дастурни ўрнатиш ва рўйхатдан ўтказишда) ёрдам бериш.
Дастурий маҳсулотларни қандай қўлга киритиш мумкин?
«Мой город. Образование» электрон тестларини қўлга киритиш жуда осон:
- Click.uz тўлов тизими орқали. http://abitur.mg.uz сайтига кириб, «саватчага қўшиш» тугмасини босасиз. Саватчага бир пайтнинг ўзида бир нечта дастурий маҳсулотни қўшиш мумкин, бунда буюртманинг нархи дарҳол кўринади. Кейин саватчангизга ўтиб, ё тизимга кирасиз, ёки сайтда рўйхатдан ўтасиз, рўйхатдан ўтишни енгиллаштириш учун Mail.ru, Facebook, «Одноклассники» ва «Вконтакте» ижтимоий тармоқларидаги профиллардан фойдаланиш мумкин. Қандайдир сабабларга кўра, тестларни саватчага қўшиш ва рўйхатдан ўтиш ёки тизимга кириш вақтида буюртмани тўлай олмасангиз, танланган дастурлар харидлар саватчасида сақланиб қолади. Бу эса уларни бошқа пайтда олиш учун вақтингизни анча тежайди. Сотиб олинган дастурлар сайтдан юклаб олинади, уларни рўйхатдан ўтказиш учун серия рақамларини эса шахсий кабинетингиздан оласиз.
- Paynet орқали. Электрон тестларнинг бир ёки бир нечта тўлиқ версияларининг, 10 та фан бўйича тест дастурлари ёки «Математика» электрон қўлланмасини қўлга киритасиз. Бунда ҳам сотиб олинган дастурлар сайтдан юклаб олинади, серия рақамлари эса тўлов чекида бўлади.
- Ишлаб чиқарувчи компания офисларида.
- «Cinema Market» ва бошқа дўконлар тармоқларида.
Маҳсулот сертификатланган. Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)