Миср ҳукумати 17 август, душанба куни икки ой ичида биринчи марта Ғазо сектори чегарасидаги «Рафах» назорат-ўтказиш пункти фаолиятини ишга туширди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Ҳар иккала томонга тўрт кун мобайнида ушбу пунктдан ўтишга рухсат берилди.
Пункт директори Ҳолид Аш-Шаэлнинг сўзларига қараганда, асосан, талабалар ва тиббий ёрдамга муҳтож одамлардан иборат 20 мингга яқин киши Ғазо секторидан чиқиш учун ариза берган.