Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 14 август куни ҳукумат мажлиси якунида давлат оммавий ахборот воситаларининг ишидаги камчиликлар учун қатор амалдорларга ҳайфсан эълон қилди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
Бердимуҳаммедов газета ва журналлар ўз материалларида кўплаб ва қўпол хатоларга йўл қўяётганини таъкидлаган. Жумладан, у 2017 йилда Туркманистонда бўлиб ўтадиган ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларининг ОАВда ёритилишидан ғазабланган. Бердимуҳаммедов на матбуотда, на халқаро телеканалларда мамлакат учун муҳим бўлган ушбу тадбир ҳақида рекламалар, шунингдек, унга бағишланган мақола ва видеоматериаллар йўқлигини қайд этган.
Туркманистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида давлат сирларини муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Язмуҳаммед Язлиевга, Туркманистон давлат матбаа хизмати раиси Акмират Худойбердиевга, ҳукумат раиси ўринбосари Майса Язмуҳаммедовага ҳайфсан эълон қилинган, Туркманистон давлат ахборот агентлиги раиси Бекурди Амансариев «Нейтрал Туркманистон» газетасининг бош муҳаррири лавозимидан озод этилган.
Изоҳ (0)