1993−2006 йилларда Бурунди армияси бош штабига раҳбарлик қилган Жан Бикомагу 15 август куни мамлакат пойтахти Бужумбура шаҳрида ўлдириб кетилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Оила аъзоларининг сўзларига кўра, Бикомагу уйга қайтаётганида номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
24 июль куни Бурунди президенти Пьер Нкурунзиза учинчи муддатга қайта сайланган эди. Сайловдан олдинроқ бошланган тартибсизликлар мамлакатдаги вазият қалтис ҳолатга келишига сабаб бўлди.
Изоҳ (0)