Буюк Британиянинг The Guardian газетаси АҚШнинг Apple компанияси махфий равишда ҳайдовчисиз автомобиль ишлаб чиқиш устида иш олиб бораётганини аниқлади, деб хабар бермоқда «Tengrinews.kz».
Кодли номи «Титан» бўлган лойиҳа устида юзлаб мутахассислар, жумладан, Силикон водийси муҳандислари, шунингдек, Tesla Motors ва Mercedes-Benz мутахассислари ишламоқда. Apple ўз ишланмаларини синовдан ўтказиш учун жойни ижарага олиши ҳам аниқланган.
Газета ушбу маълумотларни компания ходимларининг ўзи ўқий олган ёзишмалари асосида маълум қилган. Қайд этилишича, ҳайдовчисиз ҳаракатлана оладиган автомобиль деярли тайёр, бироқ лойиҳа тафсилотлари ҳали эълон қилинмайди.
Изоҳ (0)