Бразилиянинг «Сан-Паулу» клуби таниқли дарвозабон-тўпурари Рожерио Сени яна битта гол уришга муваффақ бўлди, деб хабар беради «Uff.uz».
У Бразилия чемпионати 18-туридан ўрин олган «Фигейренсе» жамоасига қарши кечган ўйиннинг 27-дақиқасида белгиланган пенальтини аниқ ижро этди. Шу тариқа 42 ёшли дарвозабон ўз голлари сонини 130 тага етказиб олди.
Рожерио 130 та голи билан дунёдаги энг кўп гол урган дарвозабон ҳисобланади.