АҚШнинг Аптос шаҳрида теннис бўйича «Челленжер» туркумига кирувчи, соврин жамғармаси 100 минг доллардан иборат турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланди, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов ҳам иштирок этмоқда.
Дўстов илк даврада саралаш баҳси ғолибларидан бири америкалик Теннис Сандгренга қарши кортга чиқди. Дастлабки сетни 1:6 ҳисобида бой берган Фаррух кейинги иккита сетда 6:2, 6:1 ҳисобида зафар қучди. Энди Дўстов иккинчи даврада Таро Даниэль билан ҳисоб-китоб қилади.
Изоҳ (0)