«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури ижроси юзасидан Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «12news.uz» хабар беради.
«Жумладан, ‘Кексаларни эъзозлаш йили’ муносабати билан Самарқанд вилоят, Пахтачи туманидаги ‘Зиадин авто Сардор’ масъулияти чекланган жамиятига қарашли, Зиёвуддин—Навоий йўналиши бўйлаб қатновчи VSh-809 рақамли автобуслар 60 ёшдан 70 ёшгача бўлган йўловчиларга кира ҳақининг 50 фоизи эвазига, 70 ёшдан катталарга эса бепул хизмат кўрсатмоқда», — дейди МЧЖ директори Р.Ахназаров.
Изоҳ (0)