Украинанинг Донецк шаҳрида 9 августга ўтар кечаси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ваколатхонасининг тўртта машинаси ёниб кетди, деб хабар беради Meduza.
Ваколатхона Украина шарқидаги низоли ҳудудда отишмани тўхтатиш тартибининг бажарилишини назорат қилади. Автомобилларга ўт қўйилганлиги тахмин қилинмоқда.
Донецк Халқ Республикаси вакилининг маълумотига қараганда, ЕХҲТга қарашли олтита машина ёниб кетган бўлиб, улардан учтасини олов бутунлай йўқ қилган.
Изоҳ (0)