Google Analytics статистика хизмати берган маълумотга кўра, Ўзбекистонда энг оммабоп интернет-нашр бўлган «Дарё»га ташрифлар сони 12 ой ичида 3,8 баравар ошди.
2015 йил июль ойида «Дарё»га 612 минг киши 5,5 миллион марта ташриф буюриб, 26,6 миллионта саҳифани кўрган. 2015 йил бошидан буён нашрга 2,3 миллион киши ташриф буюрган. Эслатиб ўтамиз, 2014 йил давомида «Дарё»га 1,4 миллион киши ташриф буюрган эди.
«Дарё»нинг iOS ва Android операцион тизимлари учун мўлжалланган мобил дастурларидан июль ойида жами 160 минг киши фойдаланган.
iPhone смартфонлари учун мўлжалланган «Дарё» дастурини юклаб олинг.
Android-смартфонлар учун мўлжалланган «Дарё» дастурини юклаб олинг.
«Дарё» бундай натижаларга сиз азиз муштарийларсиз эриша олмас эди. Бунинг учун «Дарё» жамоаси сизга чексиз миннатдорчилик билдиради.Янгиликлар дарёсидан четда қолиб кетманг!
Изоҳ (0)