Наманган вилояти ички ишлар органлари томонидан компьютер клубларида ўтказилган рейдлардан кейин бир неча шахсга нисбатан ишлар қўзғатилди. Бу ҳақда «Диёнат» газетасига асосланиб «1news.uz» хабар берди.
Жумладан, Наманган туманидаги фуқаролар Маъруфжон Жалолов ва Аҳмаджон Холмирзаевга қарашли компьютер клубларида кечки 22:30 дан кейин вояга етмаган болалар қонунан тақиқланган ўйинлар ўйнаб ўтиргани аниқланган.
Бобирбек Шерматовга қарашли компьютер клубида эса беҳаёлик, зўравонлик ва ваҳшийликни тарғиб этувчи фильмлар борлиги маълум бўлган.
Изоҳ (0)