БМТнинг Болалар жамғармаси — ЮНИСЕФ Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 50 дан зиёд оромгоҳида бола ҳуқуқлари тўғрисида атрофлича маълумот берувчи маърифий дастурлар ўтказди. Уларда тахминан 120 минг бола иштирок этди. Бу ҳақда Касаба уюшмалари федерация матбуот хизматига таяниб, «Uzdaily.uz» хабар бермоқда.
Дастурлар давомида Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқи кафолатлари тўғрисида»ги қонунининг мазмун-моҳияти тушунтирилди, шунингдек, ватанпарварлик туйғусини янада ривожлантириш, жисмоний имкониятлари чекланган тенгдошлари билан дўстона муносабатлар ўрнатишга қаратилган суҳбатлар бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)