Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳи аъзоларидан бири Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган уйидан илон чиққанини маълум қилиб, у заҳарли ёки заҳарсизлигини ва бу юзасидан қайси муассасага мурожаат қилиш лозимлигини сўраган.
Фойдаланувчининг сўзларига кўра, узунлиги 40—50 сантиметр бўлган илонни кўрган уй соҳиблари уни стулга боғлаб қўйган. Кейинроқ улар узунроқ — тахминан 1 метрлик бошқа илонни кўргани, бироқ уни тутишга қўрққани айтилган. Тутилган илонни уй эгалари қўрқмаслиги учун қўшнилардан бири олиб кетгани маълум қилинган.
Хабар муаллифининг ёзишича, Давлат ветеринария хизмати ва Тошкент ҳайвонот боғига қўнғироқ қилганида, ушбу муассасалар илон билан шуғулланишдан бош тортган. Хабарга изоҳ қолдирган гуруҳ аъзоларининг кўпчилиги Фавқулодда вазиятлар вазирлигига мурожаат қилиш кераклигини айтган. Шунингдек, бундай илонлар заҳарли бўлмаслигини кўпчилик таъкидлаган. Уйда мушук ёки типратикан сақланса, илонлар бўлмаслиги эътироф этилган.
Изоҳ (0)