Ноодатий ўйинлар ташкил этишни ёқтирувчи видеоблогер Роҳат Ҳусайн фастфуд емакхонаси сотувчилари харидор роботни кўрганда нима қилишини кузатишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Роҳат автомобилда роботнинг орқасига яшириниб, овқат буюртма бериш учун машинани тамаддихона деразаси ёнига олиб келди. Роликда фастфуд ресторанларининг кассирлари роботни биринчи марта кўрганда қўрқиб кетгани кўриниб туради.
https://youtu.be/CdggQr05LAA
Асаби мустаҳкамроқ сотувчилар учун Роҳат бир неча «тузоқ» ҳам тайёрлаган — робот гоҳида уларни «сканер»дан ўтказиб, исмларини аниқлаган бўлса, баъзи ҳолатларда «ёмон»га айланиб, печеньеларни ўғирлаш билан таҳдид қилган.
https://youtu.be/xVrJ8DxECbg
Қайд этилишича, видеоблогер бундай ўйинларни тез-тез ўтказиб туради. Унинг блогидаги энг кўп кўрилган ролик — бўш автомобилнинг фастфудга боришидир. Шунингдек, у ток урган харидор, бошсиз ҳайдовчи, стакани уча бошлаган харидор кўринишида фастфуд деразаси олдига борган.
Изоҳ (0)