Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, ҳафта охирида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасаяди.
Қайд этилишича, республика бўйлаб 40—42 даражагача чиқадиган ҳарорат 7 августгача, Фарғона водийсида 8 августгача давом этади.
8—9 август кунлари деярли барча ҳудудларда ҳарорат 30—35 даражагача тушади, ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 33—38 даража, тоғли ҳудудларда 18—23 даража иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)